Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида яшилликни асраш чоралари кучайтирилди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида яшилликни асраш чоралари кучайтирилди

Республика ҳудудига ўта иссиқ ҳаво массаларининг кириб келиши ҳамда ҳаво ҳароратининг 44–46°C гача кўтарилиши муносабати билан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда яшил ўсимликларни муҳофаза қилиш ва экологик вазиятни яхшилашга қаратилган комплекс тадбирларни амалга оширмоқда.

Мамлакатнинг барча ҳудудларида дарахтлар, буталар ва манзарали ўсимликларни намликнинг буғланиши энг кам бўладиган тонг, кечқурун ва тун соатларида суғориш ишлари ташкил этилди. Шу билан бирга, махсус техникалар ёрдамида кўчалар ва жамоат жойларини салқинлаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Жумладан, Бухоро вилоятида яшил ҳудудлар парвариши кучайтирилиб, фавворалар ишга туширилган, марказий кўчалар ҳамда яшил зоналар мунтазам суғорилмоқда. Конимех туманида эса ҳаво ҳароратини пасайтириш ва чанг миқдорини камайтириш мақсадида кўчаларни суғориш ишлари амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилоятида экология ходимлари дарахт ва буталарнинг қуриб қолишининг олдини олиш ҳамда уларнинг барқарор ўсишини таъминлаш мақсадида тунги суғориш ишларини олиб бормоқда.

Хонобод ва Андижон шаҳарларида махсус техникалар ёрдамида кўчалар салқинлаштирилмоқда ва аҳоли учун янада қулай шароитлар яратилмоқда. Ушбу тадбирлар атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш ҳамда чанг кўтарилишининг олдини олишга ҳам хизмат қилмоқда.

Сурхондарё вилоятида тасдиқланган графиклар асосида кўчалар, дарахтлар ва яшил майдонларни суғориш ишлари олиб борилмоқда. Бунда асосий эътибор манзарали кўчатларни сақлаб қолиш, ҳудудларнинг санитария ҳолатини яхшилаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган. Термиз шаҳрида куннинг энг иссиқ вақтларида юқори ҳароратнинг аҳолига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида кўчаларга сув сепиш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, ҳудудларни янада кўкаламзорлаштириш мақсадида вилоятнинг турли туманларида майсазорлар ва манзарали гулларни узлуксиз сув билан таъминлайдиган замонавий суғориш тизими ўрнатилди.

Навоий вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, экологик вазиятни яхшилаш ҳамда ёзги жазирама дав