Ўзбекистоннинг барча ҳудудида йод танқислиги билан боғлиқ касалликларга чалиниш мумкин — аҳоли рационида йод танқислиги мавжуд

Ўзбекистоннинг барча ҳудудида йод танқислиги билан боғлиқ касалликларга чалиниш мумкин — аҳоли рационида йод танқислиги мавжуд

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Йод танқислиги касалликлари - патологик ҳолат бўлиб, қалқонсимон безнинг дисфункцияси билан боғлиқ ҳолда организмда йоднинг етарли даражада истеъмол қилинмаслиги билан боғлиқ жараён ҳисобланади.

Йод танқислигига қарши кўп йиллик кураш олиб борилаётганига қарамасдан, ҳанузгача дунёнинг кўплаб мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам йод танқислиги муаммоси тўлиқ ҳал этилмаган.

Ҳозирга келиб, Ўзбекистон шароитида аҳолиси йод танқислиги билан боғлиқ касалликларга чалиниш хавфи бўлмаган ҳудуд йўқ, негаки республиканинг шу кунгача ўрганилган барча ҳудудларида аҳоли рационида йод танқислиги мавжудлиги кузатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!