Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин

“Ўзгидромет” республиканинг 9 та вилоятида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигини маълум қилди.

Жорий йилнинг 18-23 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Айрим жойларда вақти-вақти билан кучли жала ёмғирлар ёғиши кутилмоқда, дўл ёғиши мумкин.

18-23 май кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан: Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ҳамда Андижон вилоятларининг туман ва шаҳарларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!