Ўзбекистоннинг 11 ҳудудида яна коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистоннинг 11 ҳудудида яна коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланди

2020 йил 20 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 737 (+130) нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг: 
— 20 нафари Наманган вилоятида, 
— 16 нафари Тошкент шаҳрида, 
— 15 нафари Қашқадарё вилоятида, 
— 15 нафари Сирдарё вилоятида, 
— 12 нафари Самарқанд вилоятида, 
— 12 нафари Сурхондарё вилоятида, 
— 11 нафари Жиззах вилоятида, 
— 10 нафари Андижон вилоятида, 
— 7 нафари Хоразм вилоятида,
— 7 нафари Фарғона вилоятида,
— 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 60 717 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда 2 487 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!