Ўзбекистоннинг 11 ҳудудида яна коронавирусга чалинганлар аниқланди, вафот этган бемор ҳам бор

Ўзбекистоннинг 11 ҳудудида яна коронавирусга чалинганлар аниқланди, вафот этган бемор ҳам бор

2020 йил 28 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 141 (+104) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 
— 95 нафари Тошкент шаҳрида, 
— 6 нафари Жиззах вилоятида, 
— 3 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар: 
— Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, 
— Андижон вилоятида 10 нафар, 
— Жиззах вилоятида 8 нафар, 
— Қашқадарё вилоятида 9 нафар, 
— Навоий вилоятида 5 нафар, 
— Наманган вилоятида 29 нафар, 
— Самарқанд вилоятида 4 нафар, 
— Сирдарё вилоятида 17 нафар, 
— Сурхондарё вилоятида 13 нафар, 
— Фарғона вилоятида 8 нафар, 
— Тошкент шаҳрида 49 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, юртимизда 63 323 (+158) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 260 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!