Ўзбекистонликларни қаритаётган илова нега оммалашмоқда?

Ўзбекистонликларни қаритаётган илова нега оммалашмоқда?

Қариганда ёки жинси ўзгарганда одамнинг қиёфасини кўрсатадиган FaceApp иловаси кутилмаганда бир неча мамлакатнинг, хусусан Ўзбекистоннинг Google Play ва App Store топ ўрнига чиқиб олди, деб ёзмоқда Minbar.

Бутун Ўзбекистон офисларида ҳиринг-ҳиринг тўхтамаяпти, фойдаланувчилар ўзларининг "қариган" фотоларини ижтимоий тармоқларда тарқатмоқдалар. Илова оммалашиб кетишига сабаб нима?

FaceApp иловаси икки йил аввал пайдо бўлган эди. Ўшанда ҳам озгина овозага сабаб бўлган иловага кейинчалик қизиқиш камайиб кетган эди. Лекин 2019 йил июлида илова такомиллаштирилган алгоритмлар асосида янгиланди. Сонияларда суратга ишлов берган сунъий интеллект ва нейротармоқлар туфайли расмлар аслига жуда ўхшаш чиқмоқда.

Бутун дунёда фойдаланувчилар машҳур инсонларнинг юзларини қаритишмоқда. Қуйидаги уларнинг айримларини кўришингиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!