Ўзбекистонлик йигит 300 дан ортиқ тиббий ниқобларни Қирғизистондан ноқонуний олиб чиқишга уринди

Ўзбекистонлик йигит 300 дан ортиқ тиббий ниқобларни Қирғизистондан ноқонуний олиб чиқишга уринди

Қирғизистондаги «Маданият» назорат-ўтказиш пунктидаги чегарачилар тиббий мақсаддаги буюмларни ноқонуний олиб ўтишга уринган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизмати матбуот хизматига таяниб, КNews хабар берди.

Маълум бўлишича, Қирғизистондан Ўзбекистонга қараб йўл олган 2000 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси О.А.нинг қўл юкини кўздан кечириш вақтида 300 дан ортиқ тиббий ниқоб топилган. Буюмларнинг тегишли ҳужжатлари бўлмаган.

Қирғизистон ҳукуматининг 3 февралдаги қарорига биноан, дори воситалари ва тиббий буюмларни Қирғизистон ҳудудидан олиб чиқишга 6 ой муддатга вақтинча тақиқ қўйилган бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, О.А. Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!