Ўзбекистонлик туристлар Мексикага киритилмади. Нега?

Ўзбекистонлик туристлар Мексикага киритилмади. Нега?

Мексикага борган ўзбекистонлик туристларни божхона назорат постидан ўтказишмади. Бу ҳақда Россиянинг Мехикодаги элчихонасига таяниб, Sputnik хабар берди.

Россия паспортига эга тўрт нафар ўзбекистонлик Мексиканинг Канкун шаҳрига учиб келгани, бироқ улар аэропортдан мамлакат ичкарисига қўйилмагани маълум. Дипломатларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистондан учиб борган туристлардаги Россия паспорти сохта бўлиши мумкин.

«Улар Nordwind компаниясига тегишли рейсда учиб келди. Маҳаллий миграция хизмати ташриф мақсади туристлар айтганига мос келмаслигини аниқлади», — дейилади элчихона хабарида.

Айни вақтда нима сабабдан Россия паспортига эга фуқаролар мамлакатга қўйилмаганини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Мазкур ҳодиса сўнгги кунларда Мексика ҳудудига Канкун аэропорти орқали қўйилмаган россиялик туристларнинг иккинчи гуруҳи ҳисобланади.

Дипломатларнинг таъкидлашича, россияликларнинг хатти-ҳаракатлари туристларникига мос бўлмаган: улар меҳмонхона брон қилмаган, қайтиш чипталарини кўрсата олмаган ва мамлакатга нима сабабдан келганликларини исботлай олмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!