Ўзбекистонлик таниқли мусиқашунос ва педагог Аҳмад Жабборов 93 ёшида вафот этди

Ўзбекистонлик таниқли мусиқашунос ва педагог Аҳмад Жабборов 93 ёшида вафот этди

Ўзбекистонлик таниқли мусиқашунос ва педагог Аҳмад Жабборов 93 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Kultura.uz» хабар бермоқда.

А. Жабборов 1925 йилда Наманганда туғилганди. У Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Тошкент давлат консерваторияси мусиқа тарихи кафедраси профессори эди. 1965—1975 ва 1987—1992 йилларда Ўзбекистон бастакорлар уюшмасини бошқарган.

У ҳозиргача мутолаа қилиб келинадиган «Ўзбекистон бастакорлари ва мусиқашунослари», «Мусиқий драма ва комедия жанрлари Ўзбекистон композиторлари ижодиётида» номли китоблар, бастакорлар Манас Левиев, Ш.Шоҳимардонова, Мардон Насимов ва Фаттоҳ Назаровга бағишланган монографиялар муаллифи эди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!