Ўзбекистонлик спортчи илк бор ўқ отиш спорти бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди

Ўзбекистонлик спортчи илк бор ўқ отиш спорти бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди

Германиянинг Зул шаҳрида ўтказилаётган мусобақада 10 метр масофага тўппончадан отиш дастурида Муҳаммад Камолов илк бор шоҳсупага кўтарилди.

У фақатгина ҳиндистонлик спортчилар Шива Нарвал ва Сарабжот Сингхдан пастроқ натижа қайд этди.

Финал йўлланмасини қўлга киритган 8 мерган орасида Муҳаммад Камоловдан ташқари яна бир ўзбекистонлик Вениамин Никитин ҳам медаллар учун курашди. У финалда 8-чи натижани қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!