Ўзбекистонлик сайёҳлар Туркияда фалокатга йўлиқишди

Ўзбекистонлик сайёҳлар Туркияда фалокатга йўлиқишди

Анталья провинциясида микроавтобус енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди. ЙТҲ эрталаб соат 9:00да содир бўлган. Бу ҳақда Туркиянинг Hurriyet нашри хабар бермоқда.

ЙТҲда 11 киши жароҳатланган, уларнинг 7 нафари Ўзбекистон ва Россия фуқаролари бўлишган. Барча жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистон ТИВнинг хабар беришича, мазкур ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси И.Л. енгил жароҳат олган. Тегишли текширувдан сўнг унинг касалхонага ётқизилиши шарт эмаслиги тасдиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!