Ўзбекистонлик опера хонандалари нуфузли танловда қатнашади

Ўзбекистонлик опера хонандалари нуфузли танловда қатнашади

Ленинград вилоятида 13—19 декабрь кунлари Римский-Корсаков номидаги XI ёш опера ижрочилари Халқаро танлови бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Тадбир бастакорнинг Ватани Тихвинда ўтказилади.

Танловда иштирок этиш учун 18 дан 33 ёшгача бўлган Россия ва хорижлик ижрочилар таклиф этилган. Танлов дастури опера ва камера бўлимларидан иборат. Барча синовлар очиқ ва ошкора тарзда ўтказилади. Опера бўлими иккита саралаш ва битта финал, камера эса икки босқичдан иборат.

Танловда иштирок этиш учун 150 киши ариза қолдирган. Бу йил танловда Ўзбекистон, Беларусь, Болгария, Италия, Қозоғистон, Польша, Россия, Сербия, Украинадан ижрочилар қатнашади.

Иштирокчиларни Мариинский театри ёш опера ижрочилари Академияси ижодий раҳбари Лариса Георгиева бошчилигидаги нуфузли ҳайъат аъзолари баҳолайди.

Биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган иштирокчиларга пул мукофоти топширилади.

Шунингдек, уларга ягона нусхада тайёрланган ноёб заргарлик буюмлари совға сифатида тақдим этилади.

21 декабрь куни танлов ғолиблари Мариинский театри саҳнасида бўлиб ўтадиган гала-концертда иштирок этади.

Daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!