Ўзбекистонлик жаҳон чемпиони допинг туфайли спортдан четлатилди

Ўзбекистонлик жаҳон чемпиони допинг туфайли спортдан четлатилди

Кеча Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) расмий сайтида чиққан хабарга кўра, ўзбекистонлик оғир атлетикачи, жаҳон чемпионати совриндори Рустам Жангабаевнинг қонидан олинган допинг таҳлили ижобий натижа берган. Бу хабарни Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ҳам тасдиқлади.

Жангабаев антидопинг қоидаларини бузганлиги учун спортдан вақтинча четлатилди. Шуни қайд этиш керак, агар спортчимизнинг антидопинг қоидаларини бузмаганлиги исботланса, унда бу ҳақда тегишли қарор ҳам эълон қилинади.

Шунингдек, хабарда IWF иш юзасидан суриштирув жараёнини якунламагунча қўшимча маълумот бермаслиги ҳам айтилади. Таъкидлаш жоиз, Рустам Жангабаевдан допинг таҳлили мусобақа ва йиғинлар пайтида эмас, балки спорт тадбирларидан холи вақтда олинган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!