Ўзбекистонлик ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи ватанимизга қайтиб келишди

Ўзбекистонлик ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи ватанимизга қайтиб келишди

Жорий йилнинг 17 август куни ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Жидда-Тошкент йўналиши бўйича она Ватанимизга қайтиб келишди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмитанинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Зиёратчиларимиз бир ойга яқин вақт давомида Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, ҳаж амалларини мукаммал бажаришди. Шунингдек, у ердаги муқаддас қадамжоларга зиёратлар ҳам ташкил этилиб, сафарнинг самарали ўтиши таъминланди.

Жорий йилги ҳаж мавсумида юртдошларимизга “ал-Ҳидоя” ширкати томонидан Мадинаи мунавварада 5 юлдузли «Зам-зам Пулман» ҳамда Маккаи мукаррамада “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхоналарида юқори савияда хизмат кўрсатилди.

Бу йилги мавсумида Республикамиздан жами 7000 нафардан ортиқ мўмин-мусулмон юртдошимиз ҳаж ибодатини адо этишди. Уларга 35 нафар ишчи гуруҳи, 35 нафар шифокор, 15 нафар ошпаз ҳамда 140 нафар гуруҳ раҳбари хизмат кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз 17 августдан 1 сентябрга қадар Жидда-Тошкент йўналиши бўйлаб Ватанимизга қайтишади.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!