Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар АҚШ Марказий қўмондонлигида Наврўзни нишонлади

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар АҚШ Марказий қўмондонлигида Наврўзни нишонлади

Кеча, 21 март куни Наврўз айёми муносабати билан АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлигида (Тампа шаҳри, Флорида штати) расмий вакил сифатида фаолият юритаётган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан хорижий ҳамкасбларига байрам тадбири ташкил этилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Дарё га хабар берди.Ушбу тадбирда АҚШ Қуролли кучлари CENTCOM раҳбарияти ҳамда у ерда ҳамкорлик фаолиятини юритаётган 50 дан ортиқ давлат вакили қатнашган. Ўзбекистонлик ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари томонидан баҳорий таомлардан иборат ўзбекона байрам дастурхони ёзилиб, тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилган.Шунингдек, тадбир давомида Янги Ўзбекистон номли тарғибот тақдимоти ҳам намойиш этилган.Тақдимотда ўзбек халқининг буюк мероси, тарихи, маданияти, урф-одатлари, тарихий обидалари, иқтисодиёти ва сиёсати, миллий армияси, Ўзбекистон ҳудудида яшаб ижод этган буюк сиймолар ва уларнинг дунё цивилизациясининг ривожига қўшган ҳиссаси, бугунги кундаги янги Ўзбекистоннинг барча соҳаларда эришаётган улкан ютуқлари ва бошқа жиҳатлари намойиш этилган. Ўзбекистон бўйлаб саёҳат мавзусида намойиш этилган қисқа метражли ҳужжатли фильм барчада катта таассурот қолдирган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!