Ўзбекистонлик ҳакам Бразилия – Испания ўйинида ишлади

Ўзбекистонлик ҳакам Бразилия – Испания ўйинида ишлади

Ўзбекистонлик ҳакам Бахтиёр Намозов Бразилия - Испания учрашувини бошқарди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизматига асосланиб "qalampir.uz" маълум қилди.

Айтилишича, ўтган йилнинг 29 ноябрь куни Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиёнинг энг яхшиларини аниқлашга бағишланган AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросимида ўзбекистонлик пляж футболи ҳаками Бахтиёр Намозов ОФКнинг махсус совринига лойиқ деб топилганди.

Бу сафар Бахтиёр Намозов БААда бўлиб ўтаётган Пляж футболи бўйича “Dubai Cup” Халқаро мусобақасидан таклиф олди. У 5 ноябрь куни ушбу мусобақа доирасидаги Бразилия - Испания учрашувида бош ҳакам сифатида ишлади.    

Эслатиб ўтамиз, “Dubai Cup” Халқаро мусобақасида БАА, Миср, Эрон, Россия, Таити, АҚШ, Испания каби терма жамоалар қатнашмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!