Ўзбекистонлик боксчи дунёнинг энг яхши ёш боксчиси бўлишга даъвогар!

Ўзбекистонлик боксчи дунёнинг энг яхши ёш боксчиси бўлишга даъвогар!

The Ring журнали бир нечта номинация бўйича 2018 йилнинг энг яхшилари бўлиш учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилганди.

Эътиборли жиҳати, унда ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ҳам номинантлар қаторига киритилган. Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида мағлубиятсиз одимлаётган Муроджон Йилнинг энг яхши ёш боксчиси номинациясида ғолиб бўлиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Бу ҳақда Халқ сўзи ёзмоқда.

Муроджон Аҳмадалиевдан ташқари Йилнинг энг яхши ёш боксчиси бўлиш учун Жошуа Буатси, Жерон Эннис, Филип Хргович ҳамда Теофимо Лопес даъвогарлик қилишяпти.

Аҳмадалиев енгил вазн (55,3 кг) тоифаси WBA йўналиши рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. У WBA чемпионлик камари соҳиби америкалик Даниэль Романнинг биринчи рақамли рақиби ҳисобланади.

У охирги жангини 24 ноябрь куни америкалик Исаак Заратега қарши жанг ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонган эди. Муроджон Аҳмадалиев WBA Intercontinental камари соҳиби ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!