Ўзбекистонлик аёл ўқитувчи Россияда сохта диплом билан дарс бериб юрган экан

Ўзбекистонлик аёл ўқитувчи Россияда сохта диплом билан дарс бериб юрган экан

Россия ИИВ Волгоград вилоят бўлими маълумотларига кўра, 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси ишга жойлашиш учун сохта дипломдан фойдаланган.

Унинг мутахассислиги биолог-эколог бўлган, бу эса унга катта маслаҳатчи сифатида ишлаш ҳуқуқини берарди. Бироқ мактабда ишлаш учун профессионал малака ошириш дипломини талаб қилишди. Аёл 2015 йилда Урал малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти нинг сохта дипломини сотиб олди. Бу унга мактабда инглиз тили ва кимёдан дарс бериш имкониятини берди. Ҳужжатлар унга 24 минг рубл (330 доллар)га тушди. Бир йил ўтгач, Иловлинск туманидаги учта мактабда инглиз тилини ўрганди. Улардан бирида у синф ўқитувчиси бўлди.

Ўтган йили 30 минг рубл (400 доллардан ортиқ) эвазига у аёл яна Қозон (Волга) федерал университети нинг сохта дипломини сотиб олди. Шундан сўнг аёл кўпроқ кимё фанидан дарс ўта бошлади.

Аммо ўзбекистонлик аёл ўқитувчининг қинғир ишлари фош бўлди. Унга нисбатан Била туриб сохта ҳужжатдан фойдаланиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Прокуратура айблов хулосасини тасдиқлади ва тез орада иш судга топширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!