Ўзбекистонлик аёл Олмаотада маст ҳолатда машина ўғирлаб, аварияга учради

Ўзбекистонлик аёл Олмаотада маст ҳолатда машина ўғирлаб, аварияга учради

1 июнь куни Олмаота-Бишкек йўлининг 43-километрида «Toyota Camry» автомашинасини бошқараётган 33 ёшли аёл, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бошқарувни йўқотган, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Олмаота вилояти полиция департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ҳолат Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси билан рўйхатга олинган. Чет эл фуқароси транспорт воситасини бошқараётганда маст ҳолатда бўлган.

«Бахтсиз ҳодиса натижасида 31 ёшли эркак ва 23 ёшли аёл тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

У бунгача 2017 йил 16 май куни Қозоғистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси 7-қисмига биноан ОЛмаота вилояти Қарасай туманининг ихтисослаштирилган туманлараро маъмурий суди томонидан миграция қонунчилигини такроран бузишда айбдор деб топилган.

Унинг Қозоғистон Республикаси ҳудудида ноқонуний юрганлиги сабабли, ушбу ҳолат Қарасай туман ички ишлар бўлимида Жиноят кодексининг 392-моддаси (Қозоғистон Республикаси давлат чегарасини қасддан ноқонуний кесиб ўтиш) бўйича жиноят сифатида қайд этилган. Бундан ташқари, у бошқарган машинани опаси, Қозоғистон фуқаросидан ўғирланган», - деди Олмаота вилояти полиция департаменти бошлиғи ўринбосари, полиция полковниги Данияр Мендебаев.

Энди у ҚР Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича жавобгарликка тортилади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!