Ўзбекистонлик аёл Москвадаги метро бекати ёнида ўзининг чақалоғини ташлаб кетди

Ўзбекистонлик аёл Москвадаги метро бекати ёнида ўзининг чақалоғини ташлаб кетди

Россия пойтахти Москвадаги метро бекати олдида 12 февраль, чоршанба куни, 2-3 ойлик чақалоқ қолдириб кетилган. Кейинроқ ўз боласини қолдириб кетган аёл қўлга олинган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, аёл Россияга Ўзбекистондан борган. Россия Тергов қўмитасининг маълумотида аёлнинг фуқаролиги кўрсатилмаган. Таъкидланишича, у таржимон ёрдамида сўроқ қилинган.

Сўроқ акс этган видео «РЕН ТВ» томонидан эълон қилинган. Унда ўзбек тилидаги гаплар эшитилган. Аёл айбини тан олиб, қийин молиявий аҳволи сабабли болани ташлаб кетганини айтган.

Икки ёки уч ойлик бўлган бола 12 февраль куни «Парк победи» метро бекати яқинидаги йўл ўтказгичдан топилган. Уни метро ходими топиб олган. Чақалоқ касалхонага юборилган, айни пайтда унинг соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти.

Уни ташлаб кетган аёл кузатув камераларида қайд этилган. Кўп ўтмай аёл шаҳар атрофида қўлга олинган. Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бола касалхонадан чиқарилганидан кейин ижтимоий таъминот муассасасига юборилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!