Ўзбекистонлик 2 талаба Жанубий Кореяда қўлга олинди: улар велосипедларни нега ўғирлашганди?

Ўзбекистонлик 2 талаба Жанубий Кореяда қўлга олинди: улар велосипедларни нега ўғирлашганди?

Жанубий Корея полицияси велосипедларни ўғирлаб, ўз давлатига экспорт қилмоқчи бўлган чет эллик талабаларни қўлга олди. Бу ҳақида Yonhap янгиликлар агентлиги хабар бермоқда

Чонжудаги полицияси бўлинмаси 19 июлида 29 ёшли Қирғизистон фуқароси ва 23 ёшдаги 2 нафар ўзбекистонлик талаба икки-уч ҳафта давомида 34 та велосипедни ўғирлаганини маълум қилди.  

Полиция ходимларининг хабар беришича, улар шаҳардаги кўп қаватли уйлар ва ётоқхоналар олдида жойлаштирилган велосипедларни ўғирлашган ва уларни ташиш учун махсус юк машинасидан фойдаланишган.

Биринчи навбатда полиция ходимлари жабрланувчиларнинг аризаси асосида терговни бошлаб, кузатув камералари (CCTV) орқали воқеани таҳлил қилишган. Қирғизистон фуқароси велосипедларни ўз мамлакатига экспорт қилмоқчи бўлганлигини тан олди. 

Айни дамда полиция ўғирланган барча велосипедларни қидиришда ва бу ишга алоқадор шахсларни қўлга олишда давом этмоқда. 

“Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда Жанубий Кореяда яшайдиган ҳамюртларимиз орасида катта муҳокамага сабаб бўлмоқда. Кўплаб юртдошларимиз бундай уятли ҳолат Кореяда кўп такрорланишини афсус билан тан олишган бўлса, яна аксарият ўзбеклар бу каби хунук ишларни амалга оширган фуқаролар миллатимиз шаънига доғ тушираётганини қайд этган. Шунингдек, кўпчилик Жанубий Корея энг хавфсиз давлатлардан бири эканлиги, у ерда кузатув камералари тун-у кун ишлашини маълум қилган”, — деб ёзмоқда Kun.uz.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!