Ўзбекистонлик 2 гўзал «Дунё гўзали» танлови 1/8 финалига чиқди (фото)

Ўзбекистонлик 2 гўзал «Дунё гўзали» танлови 1/8 финалига чиқди (фото)

Тошкентлик икки нафар иштирокчи — Диана Шелкова ва Азиза Нурмуҳаммедова «Дунё гўзали» халқаро гўзаллик танловининг нимчорак финалига чиқди. Бу ҳақда лойиҳа ташкилотчилари хабар бермоқда, деб ёзади «Sputnik».

Улар Беларусь, Қозоғистон, Россия ва латвиялик иштирокчилар билан беллашмоқда.

Овоз бериш 12 август куни Москва вақти билан 12:00 да якунланади. Овоз бериш натижаларига кўра, беш нафар иштирокчи чорак финалга чиқади. Финал ноябрь ойида Москвада бўлиб ўтади.

Азиза Нурмуҳаммедова Фото: «Sputnik»

«Ҳозиргина ‘Дунё гўзали 2018’ халқаро гўзаллик танловининг нимчорак финалига интернет-овоз бериш бошланди. Унда тошкентлик икки қиз — Диана Шелкова ва Азиза Нурмуҳаммедова иштирок этмоқда», — дейилади пресс-релизда.

Диана Шелкова Фото: «Sputnik»

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!