Ўзбекистонга қайтишни истаган барча фуқаролар Ватанга олиб келинадими?

Ўзбекистонга қайтишни истаган барча фуқаролар Ватанга олиб келинадими?

Коронавирус пандемияси сабаб кўплаб мамлакатлар чегараларини ёпиб, ҳориждаги ўз фуқароларининг аросатда қолиб кетишига ҳам сабаб бўлди. Бироқ Ўзбекистон Президенти ва раҳбариятининг позициясидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон ҳориждаги ўз фуқароларини оғир вазиятдан олиб чиқиш чораларини кўриш ишидан чекинмоқчи эмас.

Оддий айтганда вирус офати билан кураш ҳам ички ва ташқи фронтда давом эттирилади. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоиловнинг билдиришича, Ўзбекистонга қайтишни истаган чет элдаги барча фуқароларни давлат маблағлари ҳисобидан Ватанга олиб келиш ишлари то зарурият тугагунига қадар давом эттирилади.

"Бутун дунёни ташвишлантираётган коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли айрим мамлакатлар ўзининг хориждаги фуқароларини бу офат қаршисида ёлғиз қолдириб, шоша-пиша ўз чегараларини ёпиб олганлигини ҳаммамиз диққат билан кузатиб бордик. Аммо Ўзбекистон бу борада умуман бошқача йўл тутди. Ўзбекистонга қайтишни истаган чет элдаги барча фуқароларни давлат маблағлари ҳисобидан Ватанга олиб келиш учун бор имкониятлар ишга солинди. Энг аҳамиятлиси, бу борадаги ишлар ҳозир ҳам амалга оширилмоқда ва то зарурият тугагунига қадар давом эттирилади".

Нурдинжон ИСМОИЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Қонунчилик
палатасининг Спикери.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!