Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2,6 баравар ошди. МБ бунинг сабабларини тушунтирди

Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2,6 баравар ошди. МБ бунинг сабабларини тушунтирди

Бу рублнинг долларга нисбатан сезиларли даражада мустаҳкамланиши, меҳнат мухожирлари пул ўтказмаларини расмий каналлар орқали юборишга ўтганлиги каби омиллар билан изоҳланди.

2022 йилнинг I ярим йиллигида Ўзбекистонга жами 6,5 млрд долларлик трансчегаравий пул ўтказмалари кириб келган. Бу ҳақда Марказий банк шарҳида келтирилган.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 баробарга юқори бўлган ҳамда маълум жиҳатдан аҳолининг истеъмол ва инвестицион фаоллигини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

“Мамлакатимизга кириб келган пул ўтказмалари ҳажми 2022 йилнинг II чорагида сезиларли даражада ошди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 баробарга ўсиб, 5,1 млрд долларни ташкил этди”, - дейилади шарҳда.

Трансчегаравий пул ўтказмаларнинг кескин ўсиши сабаблари:

рублнинг долларга нисбатан сезиларли даражада мустаҳкамланиши;

Россиядаги валюта чекловлари натижасида меҳнат мухожирларининг пул ўтказмаларини норасмий каналлар орқали эмас, расмий каналлар орқали юборишга ўтганлиги;

Россияга нақд пулда экспорт қилувчи кичик ва ўрта бизнес ҳам маблағларини расмий каналлар орқали юбориши каби омиллар билан изоҳланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!