Ўзбекистонга ноқонуний келаётган 335 минг долларлик дорилар тўхтатиб қолинди

Ўзбекистонга ноқонуний келаётган 335 минг долларлик дорилар тўхтатиб қолинди

Грузия Молия вазирлиги Тергов хизмати ходимлари гемофилия билан оғриган болалар ва катталарни даволашга мўлжалланган дори воситаларини Ўзбекистонга ноқонуний олиб кетилишини тўхтатиб қолди.
 
Жорий йил 2 август куни дорилар савдоси билан шуғулланувчи грузин компанияси 1,5 мингта флаконда гемофилия касаллигига қарши EMOCLOT дори воситасини божхонадан ўтказишга уринган. Дориларнинг умумий суммаси 335 минг долларга тенг.
 
Шу билан бирга, компания берган қўлланмада дорининг дозировкаси нотўғри кўрсатилган, 1000 МЕ/10 мл ўрнига 500 МЕ/10 мл.
 
Маълум бўлишича, сотувчилар Ўзбекистонда сотилаётган шу хил дорига ўхшаш бўлиши учун ишлаб чиқарувчини хабардор қилмасдан дорининг этикеткасини ўзгартириб қўйишган. Бундан ташқари, сотувчилар дорининг яроқлилик муддатини ҳам 2019 йил ўрнига 2020 йил қилиб ўзгартирган.
 
Ҳозирги вақтда дорининг яроқлилик муддатини аниқлаш ишлари олиб бориляпти.
 
Ҳолат юзасидан Грузия божхонсидан товар олиб ўтиш қоидаларини бузиш моддаси билан жиноий иш очилган. Унга кўра, жиноятчи 4 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Ҳибсга олинганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Manba: qalampir.com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!