Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштириш учун 31 минг доллар олганлар ушланди

Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштириш учун 31 минг доллар олганлар ушланди
Уч нафар хорижий фуқарога танишлари орқали Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштириб бериш эвазига 31 200 АҚШ доллари олган Тошкент шаҳрида яшовчи шахс ашёвий далиллар билан ушланди. Аниқланишича, у пулнинг 4 200 долларини ўзида қолдириб, қолган 27 минг долларини бошқа бир шахсга бериши керак бўлган. Давом эттирилган тезкор тадбирда мазкур фуқаро ҳам 27 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар