Ўзбекистонга Бразилиядан синов учун Chevrolet Onix автомобиллари олиб келинди

Ўзбекистонга Бразилиядан синов учун Chevrolet Onix автомобиллари олиб келинди

Бразилиядан Ўзбекистон шароитида синовдан ўтказиш ва салоҳиятли харидорлар фикрини ўрганиш мақсадида бир нечта нусхада Chevrolet Onix автомобиллари олиб келинди. Бу ҳақда «Газета.uz»га маълум қилди.

«Ўзбекистон йўлларида ташилаётган вақтда қайд этилган Chevrolet Onix автомобиллари батафсил ўрганиш учун бир нечта нусхада сотиб олинган синов намуналари ҳисобланади. Мазкур нусхалар маҳаллий иқлим шароитида синовлар ўтказиш ва салоҳиятли харидорлар фикрини ўрганиш учун сотиб олинган», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабрда UzAuto Motors 2020 йилда янги Chevrolet Tracker асосини ҳам ташкил этувчи Global Emerging Markets (GEM) ягона платформасида Сhevrolet Onix ва бошқа янги моделларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилган эди.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!