Ўзбекистонга айланма йўллар орқали дори олиб кирган Қирғизистон фуқароси фош бўлди

Ўзбекистонга айланма йўллар орқали дори олиб кирган Қирғизистон фуқароси фош бўлди

ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1976 й.т. "Б.Р." 1968 й.т. "А.К."дан 1 кг. 296 гр. "опий" гиёҳванд моддасини Тошкент шаҳри ҳудудида қабул қилиб олган вақтида ушланди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида яшовчи "Б.Р." Тожикистондаги оғуфуруш танишлари ёрдамида қўшни мамлакатдан гиёҳванд моддаларни республикамиз ҳудудига олиб кириш ва  сотиш билан шуғулланган. Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи "А.К." эса навбатдаги гиёҳванд моддани унга келтириб берган.

ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Когон шаҳрида ҳаракатланаётган "Нексия" русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унинг салонида бўлган 1981 йил Қоракўл туманида туғилган "У.А."нинг ёнида 293 гр. "опий" гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.

ДХХ ходимларининг Тошкент вилояти божхона бошқармаси билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг М.Улуғбек тумани ҳудудида ўтказган тезкор тадбирида эса "Орландо" русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада машинада йўловчи сифатида кетаётган 1969 й.т. "Н.М."нинг ҳамда 1988 й.т. "М.Ж."нинг ёнидан жами 273 гр. "гашиш" гиёҳвандлик воситаси топилди. Шунингдек, мазкур автомашинада бўлган уларнинг шериги 1974 й.т. "С.Т." ҳам ушланди. Аниқланишича, "М.Ж." ушбу гиёҳванд моддаларни Тожикистон Республикасида истиқомат қилувчи шахсдан 2000 АҚШ долларига сотиб олган.

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси томонидан вилоят божхона бошқармаси ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган фуқаролар "М.М." ва "Э.З."лар кетаётган "Нексия" русумли автомашина тўхтатилиб текширилди. Автомобил кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида 5600 дона "Лирика" дори воситаси борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, ушбу дори воситаларини Қирғизистон Республикаси фуқароси бўлган "Кайрат" исмли шахс айланма йўллар орқали мамлакатимиз ҳудудига ўтказиб, "М.М." ва "Э.З."ларга 70 млн. сўмга сотган.

Кейинги ҳолатда эса Андижон шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган фуқаро "Р.Т." қўшни Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 2800 дона "Regapen" кучли таъсир қилувчи дори воситасини Шахрихон туманида истиқомат қилувчи фуқаро "Х.С."дан 30 млн. сўмга сотиб олган вақтида ушланди.

Ҳозирда юқорида кўрсатилган ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!