Ўзбекистонга 4 ойда қанча телевизор импорт қилингани хабар қилинди

Ўзбекистонга 4 ойда қанча телевизор импорт қилингани хабар қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 14,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 50 239 дона телевизор импорт қилинган.

Телевизор импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 10 805 донага ошган.

Ўзбекистон 13 та давлатдан телевизор импорт қилган.

Ўзбекистон 4 ой мобайнида энг кўп телевизор импорт қилган давлатлар:

Хитой – 24 840 дона

Россия – 22 854 дона

— Индонезия – 1 895 дона

— Польша – 296 дона

Украина – 264 дона

— Туркия – 34 дона

— БАА – 15 дона


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!