Ўзбекистондан Россияга автобус қатнови йўлга қўйилди

Ўзбекистондан Россияга автобус қатнови йўлга қўйилди

“Тошкент-Нижний Новгород-Тошкент” йўналиши бўйича янги халқаро автобус қатнови очилди. Жорий йилнинг 14 сентябрь санасида маҳаллий вақт билан 8:00 да Тошкент автовокзалидан Нижний Новгородга биринчи автобус йўлга отланди.

Ушбу йўналишда Ўзбекистон томондан ташувчи “UZKAZ AVTO TRANS” масъулияти чекланган жамиятига қарашли 2015 йил Белгияда ишлаб чиқарилган, 65 ўриндиққа эга “VANHOLL” русумли автобуслари, Россия томонидан эса “Панюшкин С.Ю.” ЯТТга қарашли “VANHOLL” русумли автобуслари хизмат кўрсатади.

Йўналишнинг масофаси 3000 километр бўлиб, қатновга сарфланадиган умумий вақт 61 соат, йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Тошкентдан Нижний Новгородгача – 420 минг сўм. Нижний Новгороддан Тошкентгача эса – 6 минг рубль қилиб белгиланди.

Йўналиш “Ғишт кўприк” (Ўзбекистон), “Жибек Жоли”, “Жайсан” (Қозоғистон), “Сагарчин” (Россия) назорат ўтказиш масканлари орқали амалга оширилади. Мазкур йўналиш бўйича ҳар икки кунда бир марта, бир ойда 15 марта автобус қатнови йўлга қўйилади.

“Ташвилтранстерминал” уюшмаси бошлиғи Комилжон Исамуҳаммедовнинг айтишича, ҳозирча фақат Нижний Новгород йўналишига 2 та автобус қўйилган, кейинги йилда Россиянинг 5 та шаҳри Москва, Самара, Санкт-Петербург, Иркутск ва Тюмень шаҳарларига йўналишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Manba: uza.uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!