Ўзбекистондан чиқиб кетган олимларни қайтаришмоқчи

Ўзбекистондан чиқиб кетган олимларни қайтаришмоқчи

“Эл-юрт умиди” жамғармаси хориждаги ватандош олимларни Ўзбекистонга қайтиб фан билан шуғулланишга даъват қилмоқда.

 

"Ўзбекистонда таълим соҳасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар ва ўзгаришларга бефарқ бўлмасдан, мамлакатимиз равнақи учун ўзингизнинг бой илмий ва амалий тажрибангиз орқали илм-фан ва олий таълим соҳаларига ўз ҳиссангизни қўшишга чақирамиз", – дейилади жамғарманинг четдаги ўзбек олимларига мурожаатида.

Жамғарма қайтмоқчи бўлган олимнинг ҳоҳишидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларига қайтиб ишлашига шароит яратиб беришни ваъда қилмоқда.

Чиқиб кетган олимларни ўзбек илм-фанига қайтариш ҳаракатлари 2019 йил май ойидан авжига чиқди. Ўзбекистон миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Шавкат Мирзиёев хориждаги ватандош олимларни мамлакатдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларига жалб қилиш кераклигини айтган.

Бу масала билан шуғулланадиган комиссия ташкил этилди. Комиссия раиси этиб “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори тайинланган.

Комиссия мамлакатдаги ҳар бир илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасасига камида 5 нафардан хориждаги ватандош олимни жалб қилмоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!