Ўзбекистондаги турли диний конфессия вакиллари мурожаати

Ўзбекистондаги турли диний конфессия вакиллари мурожаати

Айни пайтда коронавирус пандемияси бир вақтнинг ўзида бутун дунёга хавф солмоқда. Ана шундай оғир ва мураккаб бир вақтда Ўзбекистондаги турли диний конфессия вакиллари халққа мурожаат билан чиқди

МИТРОПОЛИТ ВИКЕНТИЙ, Тошкент ва  Ўзбекистон епархияси  раҳбари

— Ҳозирги кунда давлат томонидан эълон қилинган фармойишга биноан тозаликка риоя қилиш, шаҳар бўйлаб кезмаслик,  хонадонма-хонадон юрмаслик  сўралмоқда. Бунга албатта, амал қилишимиз лозим. Чунки унинг замирида вирус тарқалмасликнинг олдини олишдек хайрли мақсад қамраб олинган. Проваслав динига эътиқод қилувчилар ҳам буни дилдан ҳис қилиб турибди. Ва Черковга боришни истамоқда. Лекин Патриарх Кириллнинг Уйда қолинглар деган чақириғига  қулоқ тутишимиз керак. Демак, биз ҳар биримиз ўзимизнинг қалбимизни тинглашимиз, маънавий жиҳатдан юксакликка интилишимиз керак.  Айни шу мураккаб кунларда  биргаликда ҳар қандай муаммони енгиб ўтамиз. Хотиржам  бўлайлик, ваҳимага ўрин йўқ. Худодан сўраймиз бу вирус Ўзбекистондан, Бутун жаҳондан йўқ бўлиб кетсин. Агар биз тавба қилиб ибодат қилсак, албатта, бизни парвардигор ёрлақайди. Тинчлик ва осойишталик ҳукм суради. Ана шундай дамларда биз пасха байрамини ўз уйимизда нишонлаймиз. Черков жараёнини Онлайн тарзда тарқатамиз. Хурсандчилик доимо ҳамроҳингиз бўлсин. Шундай экан, биз барча мураккабликларни  биргаликда парвардигор  ёрдамида енгиб ўтишимизга ишончим комил.

ЕЖИ МАЪСУЛЕВИЧ, Рим-католик черкови раҳбари

— Ҳамма ҳозир тушуниб турибдики, Короновирус  билан боғлиқ жараёнларни бошимиздан кечирмоқдамиз.  Менинг гапларим яхши эшитилиши учун ниқобимни ечаман. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, бугунги кунда ҳукумат комиссияси томонидан  берилаётган топшириқларга  тўла амал қилган ҳолда ниқобларни тақиб юришимиз шарт. Бу фақат ва фақат  ўзимиз, қолаверса, атрофимизда истиқомат қилаётган аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий қилинмоқда. Шунингдек, қўлимизни тез-тез ювиб туришимиз, тозаликка риоя қилишимиз ва уйда қолишимиз сўралмоқда. Бунга барчамиз черков ва масжидга борувчилар ҳам бирдек амал қилишимиз  лозим. Шундай экан, барча уйда қолиб ибодат қилсин. Бундай ҳаракатимиз билан биз Ўзбекистонда коронавирус муаммосидан тезроқ қутулишга ёрдам берган бўламиз. Одамлар билан мулоқотга киришиш айни пайтда хавфли .Шунинг учун  кўрсатмаларни бажаришимиз, ўзимиз учун, қолаверса, соғлиғимиз гаровидир.Афсуски, бу ҳолат пасха байрамига тайёргарлик кўраётган паллаларда рўй берди. Жорий йилнинг 12 апрель куни  Христиан дини  вакиллари учун  муҳим шодиёна байрам ташкил қилинииши керак эди. Шунинг учун  биз шароитдан келиб чиқиб, мулоқотимизни Черковда  ибодатни одамларсиз бажарамиз.  Бу жараён онлайн тарзда уйда қолган ҳолда амалга оширилиши таъминланади. Ўйлайманки, айни шу кунларда мураккаб вазиятларда  бу энг мақбул вариантдир. Байрам  куни албатта, интернет орқали   мулоқотга киришамиз. Бу барчамизнинг хавфсизлигимиз учун айни муддаодир. Қолаверса, бу  фақат инсоният учун балки бутун дунё учун  муҳим аҳамиятга эга бўлган жараёнлардир.  Шундай экан ҳаммангиз  уйда қолинг.!

АРАМАИС ГРИГОРЯН, Арман апостоль черкови раҳбари

— Ҳурматли арманлар, ҳурматли ибодат қилувчилар! Барчангизга маълумки,  жорий йилнинг 12 апрель куни  Арман апостоль чекови  буюк Пасха байрамини нишонлаши лозим эди. Аммо кўриб турганингиздек дунё миқёсида рўй бераётган коронавирус туфайли  бу сингари тадбирларни оммавий равишда ташкил этиш вақтинчалик тўхтатилди.  Шунинг учун  бундан олдин ҳам айтганмиз, ҳозир ҳам  маслаҳатимиз шуки уйда қолинг. Шунинг учун ҳам бу галги байрам ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади. Жараённи эса уйда ўтирган ҳолда онлайн режимда кузатишингиз мумкин.  Ҳозирча хонадонда қолиб ибодат қилинг. Сизлардан ўтиниб сўраймиз. Бу ҳаммамиз учун хавфдан холи бўлади. Қолаверса, биз ҳамкорликда иш тутсак, ушбу ҳолат тезда ўтиб кетади. Бунга барчамиз аминмиз. 

АРКАДИЙ ИСАХАРОВ, Тошкент Яҳудийлар диний жамоаси  раҳбари

— Ҳурматли дўстлар! Коронавирус туфайли жорий қилинган карантин туфайли Синагогимизда барча байрам тадбирлари вақтинчалик тўхтатилди. Ўйлайманки, бунга барча тушунган ҳолда  амал қилади. Ҳар бир оилада, уйда бу сингари тадбирлар байрам қилинади. Худога шукур бунинг учун ўз вақтида тайёргарлик кўрганмиз. Парвардигор доимо ҳамроҳимиз бўлсин , у биз билан бирга. Ўйлайманки,  айни шу кунлари бошимиздан кечираётган жараёнларни биргаликда енгамиз ва у тезда ўтиб кетади. Аминманки, бу жараёнга  сизлар тушунган ҳолда  амал қиласизлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!