Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси яна ошди
Ўзбекистон тижорат банкларида 2 декабрдан бошлаб доллар курси кўтарилди, деб хабар беради Spot.
Банклар асосан 1 АҚШ долларини 10 420 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш — 10 480 сўмдан. Ноябрь охирида, масалан, 1 доллар 10 400 сўмдан харид қилинган, 10 450 сўмдан сотилган эди.
30 ноябрь куни Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан курсини янгиланган эди. АҚШ доллари кетма-кет беш ҳафтадан буён ўсмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).