Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар 10 450 сўмгача сотилмоқда

Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар 10 450 сўмгача сотилмоқда

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 24 ноябрдан бошлаб доллар курси кўтарилди, деб ёзади Spot.

Банклар асосан АҚШ долларини 10 400 сўмдан харид қилмоқда, сотиш — 10 450 сўмдан. Масалан, ўтган ҳафта 10 360 сўмдан харид қилинган ва 10 430 сўмдан сотилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 23 ноябрь куни Марказий банк хорижий валюталар курсини янгилади. АҚШ доллари кетма-кет тўрт ҳафтадан буён ўсишни давом этмоқда.

23 ноябрь якунларига кўра, валюта биржасида бир АҚШ доллар 10 420 сўмни ташкил этган.

Маълумот учун, 2020 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида Ўзбекистон миллий валютасининг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси 8,6 фоизга қадрсизланган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!