Ўзбекистондаги қайси банкларда доллар сотиш бошлангани маълум қилинди

Ўзбекистондаги қайси банкларда доллар сотиш бошлангани маълум қилинди

Ўзбекистондаги кўплаб тижорат банклар аҳолига доллар сотишни бошлади, деб хабар бермоқда Sputnik.

Жумладан, «Ипак Йўли» банки эрталабдан валюта сотишни бошлаган. Бунинг учун банкка нақд пул ва паспорт билан бориш лозим. Ушбу банкда доллар 9 450 сўмдан сотилади, 9 350 сўмдан сотиб олинади.

Хабарда айтилишича, кейинчалик ҳар бир банкда ўзининг сотиш ва сотиб олиш курси бўлади.

Asia Alliance Bank’да валюта айирбошлаш шохобчаларни тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилаётгани қайд этилган. Банкка 21 августдан келиш тавсия қилинган.

«Капиталбанк» вакили эса банк айирбошлашга тайёр эканлигини айтган. Хизмат кўрсатиш соат 14:00 дан бошланиши таъкидланган, лекин хизматдан ўз вақтида фойдаланиш учун 21 августдан келиш тавсия этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!