Ўзбекистондаги илк тоғ-чанғи курорти — «Амирсой» 15 декабрдан ишга туширилади

Ўзбекистондаги илк тоғ-чанғи курорти — «Амирсой» 15 декабрдан ишга туширилади

Тошкент шаҳридаги Hyatt Regency меҳмонхонасида 14 сентябрь куни Ўзбекистондаги илк тоғ-чанғи курорти — «Амирсой»нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Маросимда «Амирсой» тоғ-чанғи курорти инвесторлари, лойиҳа муаллифлари, ОАВ ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.«Қишки мавсумда туристлар оқими билан боғлиқ муаммолар мавжуд эди, ушбу лойиҳанинг амалга ошиши эса Ўзбекистонда туристик хизматларни диверсификациялаш имконини беради, яъни мамлакатимиз инфратузилмаси бутун йил давомида сайёҳларни қабул қилиш имконига эга бўлади», — дейди Азиз Абдуҳакимов.«Амирсой» тўрт фаслга мўлжалланган, жаҳон сифати даражасидаги Ўзбекистонда жойлашган сифат ва хавфсизлик стандартларига жавоб берувчи биринчи тоғ дам олиш масканидир. Ушбу дам олиш маскани Тян-Шан тоғ тизимида жойлашган. Курорт ҳудудида парк-отел, ресторан, экранли барлар, спа, дам олиш учун қулай жойлар, концерт ва кўргазма залларига эга мажмуа барпо этилади.Қиш фаслида дам оладиган мижозлар чанғи, сноуборд, тюбинг, чана, қорда юришга мўлжалланган автомобилларда ҳордиқ чиқариши мумкин. Ёз вақтида эса фото-турлар, вело-трекинг, зип-лайн тушиш, ёзги тюбинг, пейнтбол ўйнаш ва табиат қўйнида пикник уюштириш мумкин.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!