Ўзбекистондаги эълонлар сайтида иккита вертолёт сотувга қўйилди

Ўзбекистондаги эълонлар сайтида иккита вертолёт сотувга қўйилди

Ўзбекистондаги энг йирик эълонлар сайти – Olx'да Россияда ишлаб чиқарилган Ми-171E русумидаги иккита транспорт вертолёти сотувга қўйилди. Эълон муаллифи ҳаво кемалари “мутлақо янги” эканини ёзган.

Вертолётлар “завод нархи”да сотилаётгани айтилади. Бу нарх – 14 млн доллар (тақрибан 150 миллиард сўм).

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги масъули Kun.uz билан суҳбатда маълум қилишича, Ўзбекистон фуқаролари фуқаровий ҳаво транспортларини сотиб олишлари мумкин. Агар ушбу транспорт билан фуқароларни ташиш хизматларини кўрсатмоқчи бўлса, авиакомпания очиш керак бўлади.

Агар фақат саёҳат қилиш ёки шахсий мақсадларда бошқа ҳудудларга бориш мақсадида фойдаланилса, Фуқаро авиацияси агентлигига тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши ҳамда учиш учун бир нечта турдаги сертификатларни олиши керак бўлади.

Бундан ташқари, ҳаво кемасига маълум вақт оралиғида доимий равишда техник хизматлар кўрсатиб турилади.

  • Очиқ манбаларга кўра, Ми-171E вертолётлари ССCРнинг Ми-8 русумида ҳаво транспорт воситасининг замонавийлаштирилган ҳамда кўп функцияли варианти ҳисобланади. Вертолёт 37 нафар десант ёки 26 нафар йўловчини ўзига сиғдира олади. 4 минг кг юк кўтара оладиган ушбу транспортдан ёнғинга қарши кураш, патруль хизмати, тез ёрдам хизмати, оғир юкларни ташиш каби хизматларда фойдаланиш мумкин.
  • Вертолётнинг учишдаги максимал оғирлиги 13 тоннага боради, 6 километр баландликкача кўтарила олади. Энг юқори тезлиги 250 км/соатни ташкил қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!