Ўзбекистондаги боғчалар қандай ҳолатда ёпилиши маълум бўлди

Ўзбекистондаги боғчалар қандай ҳолатда ёпилиши маълум бўлди

Мактабгача таълим вазирлигининг «Дарё» сўровига берган жавобига кўра, Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотлари ёпилмайди ва одатдагидек ўз иш фаолиятини давом эттиради.

«Боғчаларни ёпиш ҳозирча режалаштирилмаган. Агар бирор-бир боғчада коронавирус аниқланса, ўша боғчанинг ўзини карантинга олиш белгиланган», — деяди вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, Республика махсус комиссияси мактабгача таълим ташкилотларининг ҳам фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилсагина, боғчалар ёпилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!