Ўзбекистонда йил одами аниқланди

Ўзбекистонда йил одами аниқланди

Бугун, 17 январь куни Тошкентнинг “Зарафшон” киноконцерт залида “Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва журналистлар иштирок этди. Бу ҳақда "qalampir.uz" хабар берди.

Танлов натижаларига кўра:

2019 йилнинг энг намунали вазирлиги (1-ўрин) - Адлия вазирлиги; 

2019 йилнинг энг намунали вазирлиги (2-ўрин) - Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги; 

2019 йилнинг энг намунали вазирлиги (3-ўрин) - Сув хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги;

2019 йилнинг энг намунали ҳудуди (1-ўрин) – Самарқанд вилояти;

2019 йилнинг энг намунали ҳудуди (2-ўрин) - Наманган  вилояти, Тошкент шаҳри;

2019 йилнинг энг намунали ҳудуди (3-ўрин) – Андижон ва Навоий вилоятлари; 

2019 йилнинг энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти (1-ўрин) - Давлат хизматлари агентлиги;

2019 йилнинг энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти (2-ўрин) – АОКА;

2019 йилнинг энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти (3-ўрин) - Ўзбекистон мусулмонлари идораси;

2019 йилда энг кўп ўзгариш қилган вазирлик - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;

Журналистлар билан энг яхши муносабат ўрнатган матбуот хизмати - Инновацион ривожланиш вазирлиги;

Йил янгилиги - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси;

2019 йилда Ўзбекистон Оммавий ахборот воситаларида энг фаол қатнашган вазирлик - Энергетика вазирлиги;

Йилнинг энг самарали тадбири – “World Influencers Congress” I Халқаро инфлуенсерлар конгресси (ташкилотчи - Туризм қўмитаси);

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг энг яқин ҳамкори - Ўзбекистон истеъмолчилар  федерацияси;

2019 йилнинг халққа энг яқин бўлган шаффоф банки – “Микрокредитбанк”;

2019 йилда ОАВ билан энг фаол ишлаган банк тизими – “Қишлоқ қурилиш банк”;

2019 йилда халқ ишончини қозонган банк тизими – “Агробанк”;

Халқ дардини кун тартибига қўя олган депутат - Расул Кушербаев;

Энг фаол давлат арбоби - Ўзбекистонда Йил одами   Танзила Норбоева бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!