Ўзбекистонда ярим йилда 70 ёшдан ошган 29 нафар эркак ота бўлди
2026 йилнинг январ-июнь ойларида Ўзбекистонда 70 ёш ва ундан катта бўлган 29 нафар эркак ота бўлган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатда жами 373 389 та тирик туғилиш қайд этилган.
Туғилишлар оталарнинг ёши бўйича қуйидагича тақсимланган:
- 25 ёшгача — 34 526 нафар;
- 25–39 ёш — 309 182 нафар;
- 40–59 ёш — 29 403 нафар;
- 60–69 ёш — 249 нафар;
- 70 ёш ва ундан катталар — 29 нафар.
Энг катта улуш 25–39 ёшли оталар ҳиссасига тўғри келган — ушбу ёш тоифасида 309 мингдан ортиқ фарзанд туғилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
