Ўзбекистонда яқин кунларда онлайн микроқарзлар берила бошланади

Ўзбекистонда яқин кунларда онлайн микроқарзлар берила бошланади

Банк хизматларининг оммабоплигини оширишда чакана хизматларнинг роли, айниқса, катта. Чунки улар мижозлар учун жуда қулай бўлиб, вақтни тежаш баробарида, турли оворагарчиликларнинг олдини олади. Шу боис кейинги пайтда мазкур турдаги хизматларни такомиллаштиришга жиддий эътибор қаратилиб, жойларда замонавий банкоматлар, инфокиосклар ўрнатиляпти.

Мутахассисларнинг айтишича, мазкур қурилмаларниг турдошларига нисбатан афзалликлари кўп. Масалан, улар орқали нафақат миллий, балки хорижий валютани ҳам нақдлаштириб олиш мумкин.

Яна бир янгилик. “Агробанк“ томонидан яқин кунларда жисмоний шахслар учун онлайн микроқарзлар олиш имконияти яратилади. Бундай микроқарз олмоқчи бўлганлар банкка ташриф буюриши, ҳужжатлар тақдим этиши шарт эмас. Телефон орқали мурожаат қилса, кифоя.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!