Ўзбекистонда янги уюшма ташкил этилди

Ўзбекистонда янги уюшма ташкил этилди

Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисидагиПрезидент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси ташкил этилди.

Ўзёғмойсаноат уюшмасининг асосий вазифаси ёғ-мой хом ашёларини қайта ишлаш ва ёғ-мой саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳисобланади.

2022 йил 1 январгача уюшма мол-мулк солиғи ва фойда солиғидан озод этилди.

Ўзёғмойсаноат уюшмаси таркибига кирадиган ташкилотлар 2021 йил 1 январгача:

  • ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш мақсадида импорт қилинадиган соя дуккаги, кунгабоқар ва бошқа мойли ўсимликлар уруғлари бўйича божхона тўловларидан;
  • қўшимча қиймат солиғидан озод қилинди.

Ёғ-мой саноати корхоналарига 2022 йил 1 январгача республикада ишлаб чиқарилмайдиган каустик сода, активлаштирилган табиий минерал маҳсулотлар ва катализаторлар импортида қўшилган қиймат солиғини тўлашни 90 кунга кечиктириш имконияти берилди.

Қарор билан Ҳукуматга қуйидаги вазифалар юкланди:

  • Ёғ-мой саноатида амалдаги ишлаб чиқаришларни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва янгиларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан Йўл харитаси ни тасдиқлаш;
  • 2019-2020 йилларда 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 37 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
  • мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни 90 фоизгача етказиш;
  • 2021 йилгача ёғ-мой хом ашёлари жамғариш миқдорини 100 минг тоннагачаетказиш;
  • 2021 йилгача ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳажмларини 400 минг тоннагачаетказиш.

Шунингдек, ёғ-мой саноати тармоғи кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича илмий-амалий марказ ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!