Ўзбекистонда яна бир соҳа ходимларининг иш ҳақи оширилди

Ўзбекистонда яна бир соҳа ходимларининг иш ҳақи оширилди

Илмий-тадқиқот институтларининг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари қайта индексацияланди, деб хабар берди Norma.

Бу август ойида бюджетдан молияланадиган ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи оширилганлиги билан боғлиқ. Ўша пайтдаги индексация 10 фоизни ташкил этган. Юқорида айтиб ўтилган ходимларнинг маоши ҳам шундай тартибда оширилган. Бу пулда қуйидагича ифодаланади.

Скриншот: Norma

1 августдан бош муҳандиснинг базавий лавозим маоши 4 029 300 сўмни, бош конструктор ва технологники – 3 575 550 сўмни ташкил этади. Қуйи лавозимлардаги мутахассисларнинг маоши меҳнат стажига қараб белгиланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!