Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Маънавий-маърифий ишлар аълочиси кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Мазкур қарор билан бу бўйича низом тасдиқланди.

Унга кўра, мазкур кўкрак нишони билан Қуролли кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар, шунингдек Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган шахслар ҳам тақдирланади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.

Хизмат бурчини ўташ вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар ҳам кўкрак нишони билан тақдирланишлари мумкин. Бу ҳолатда кўкрак нишони ва пул мукофоти уларнинг оила аъзоларига топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!