Ўзбекистонда яна 200 нафарга яқин одамда коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда яна 200 нафарга яқин одамда коронавирус аниқланди

2020 йил 28 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 593 (+192) нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг: 
— 147 нафари Тошкент шаҳрида, 
— 35 нафари Наманган вилоятида, 
— 9 нафари Қашқадарё вилоятида, 
— 1 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. 

Айни пайтда юртимизда 51 965 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда 3 168 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!