Ўзбекистонда яна 160 дан ортиқ одам коронавирус юқтирди

Ўзбекистонда яна 160 дан ортиқ одам коронавирус юқтирди

2020 йил 9 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 259 (+167) нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 64 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 58 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Фарғона вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Наманган вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида), 16 нафари Жиззах вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 7 060 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда  4 152 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 31 нафари оғир, 12 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!