Ўзбекистонда яна 104 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда яна 104 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 22 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 439 (+104) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг: 
📌84 нафари Тошкент шаҳрида, 
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📊Бугун айни пайтга қадар: 
📌Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, 
📌Андижон вилоятида 22 нафар, 
📌Жиззах вилоятида 13 нафар, 
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар, 
📌Навоий вилоятида 2 нафар, 
📌Наманган вилоятида 21 нафар, 
📌Самарқанд вилоятида 14 нафар, 
📌Сирдарё вилоятида 16 нафар, 
📌Сурхондарё вилоятида 5 нафар, 
📌Фарғона вилоятида 2 нафар, 
📌Тошкент вилоятида 41 нафар, 
📌Тошкент шаҳрида 87 нафар бемор тузалди.

Айни пайтда юртимизда 61 658 нафар (+235) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 241 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!