Ўзбекистонда «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилади

Ўзбекистонда «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

“Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони таъсис этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини қоида тариқасида ҳар йили “Халқаро дўстлик куни” – 30 июль ҳамда “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” арафасида топшириш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Белгилаб қўйилишича, “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси комиссиясининг хулосаси асосида амалга оширилади.

Қуйидагилар:

“Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони тўғрисидаги Низом;

“Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони тавсифи;

“Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонининг гувоҳномаси тавсифи тасдиқланади.

“Давлат белгиси” давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг буюртмасига мувофиқ “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари тайёрланишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини назарда тутади.

“Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони тўғрисидаги низомга кўра, кўкрак нишони билан ўзининг жонкуярлиги билан юртимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган, шунингдек хорижий мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантиришда самарали натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тақдирланиши мумкин.

Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси қоида тариқасида ҳар йили “Халқаро дўстлик куни” – 30 июль ҳамда “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” арафасида тантанали вазиятда топширилади.

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.

Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!