Ўзбекистонда VPN иловаларни юклаб олиш камайди

Ўзбекистонда VPN иловаларни юклаб олиш камайди

Сешанба куни, яъни 19 февралдан бошлаб YouTube видеохостинги ва ВКонтакте ижтимоий тармоғига кириш Ўзбекистонда қайта тикланди. Facebook эса қисман очилмоқда.

Ушбу сайтларга кириш билан боғлиқ муаммолар ўтган йилнинг сентябрь ойида бошланди (YouTube билан - октябрда). Фойдаланувчилар сервисларни VPN дан фойдаланган ҳолда ишлатиш мумкинлигини аниқладилар, бу эса улар оммабоплигининг кескин ўсишига олиб келди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда энг кўп юклаб олинувчи 100 илова рўйхатига ҳам кирмаган VPN Proxy Master каби иловалар биринчи ўринга кўтарилиб олиб, Telegram ҳамда Instagram каби анъанавий етакчиларни ортда қолдирилди.

21 февраль куни Ўзбекистонда VPN иловалар ўз позицияларини йўқота бошлади ва биринчи ўринни бошқа иловалар учун бўшатиб берди. Масалан, VPN Proxy Master февраль ойи давомида биринчи марта биринчи ўриндан пастга тушиб кетди.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!