Ўзбекистонда вакцина олганларнинг қанчаси коронавирусга чалинди?

Ўзбекистонда вакцина олганларнинг қанчаси коронавирусга чалинди?

Нурмат Атабековга кўра, Ўзбекистонда оммавий вакцинациялаш бошланганидан бери (1 апрелдан) жами коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг бор-йўғи 285 таси ёки тахминан 0,3 фоизи эмланганлар ҳиссасига тўғри келган.

Унинг сўзларига кўра, вакцина қабул қилганидан кейин коронавирус билан касалланганларда касаллик асосан ўртача формада кечмоқда. Кам ҳоллардагина коронавируснинг оғир (барча вакциналар) ва ўта оғир (фақат ZF-UZ-VAC 2001 ва «Спутник V») формалари кузатилган.

❗️ Тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, COVID-19га қарши эмлаш касалликнинг осойишта кечиши ва оғир ҳолатлар сонининг камайишига имкон яратади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!